Logo

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи Самарқанддаги Конгресс маркази боғида дарахт экдилар

Август 26, 2025. 17:08 • 22 сония

44
Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи Самарқанддаги Конгресс маркази боғида дарахт экдилар

ТОШКЕНТ, 26 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон-Иордания саммити якунида биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Самарқанддаги Конгресс маркази боғида эман экдилар.

Маросим Ўзбекистон-Иордания муносабатларида янги давр бошланаётгани ҳамда етакчиларнинг халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга интилиши рамзи бўлди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш