Logo

Ўзбекистон Президенти Покистоннинг “Gohar Textile” компанияси билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Февраль 06, 2026. 14:00 • 51 сония

660
Ўзбекистон Президенти Покистоннинг “Gohar Textile” компанияси билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 6 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳрига давлат ташрифи доирасида бугун “Gohar Textile” компанияси асосчиси Гоуҳар Мустафо билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, компания пахта толасини қайта ишлашга ихтисослашган бўлиб, маиший тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича катта тажрибага эга.

Шунингдек ўқинг

Учрашув давомида мамлакатимизда тўқимачилик маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва Ўзбекистон корхоналарини халқаро етказиб бериш занжирларига интеграция қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш