Logo

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Озарбайжонга жўнаб кетди

Июль 02, 2025. 11:23 • 27 сония

455
Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Озарбайжонга жўнаб кетди

ТОШКЕНТ, 2 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан бугун давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, Боку шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи мажлиси ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади. Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.

Мамлакатимиз етакчиси Хонкенди шаҳрида ўтказиладиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида ҳам иштирок этади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш