Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан АҚШга жўнаб кетди
Сентябрь 20, 2025. 16:51 • 30 сония
• 336
ТОШКЕНТ, 20 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун бугун амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Бош Ассамблея ялпи сессияси умумий мунозараларининг биринчи кунида нутқ сўзлайди, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, қатор хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.
Саммит доирасида нуфузли халқаро молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар, АҚШнинг етакчи компаниялари ва инвестиция тузилмалари иштирокида тадбирлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ташриф буюрди