Logo

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Июль 03, 2025. 14:31 • 40 сония

469
Ўзбекистон Президенти Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат бажо келтирди

ТОШКЕНТ, 3 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифининг иккинчи кунида Боку шаҳрида Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев мангу қўним топган Фахр хиёбонига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Ҳайдар Алиев қабрига гул қўйиб, Озарбайжоннинг буюк давлат ва сиёсат арбоби хотирасига эҳтиром кўрсатди.

Ҳайдар Алиев ҳақли равишда мустақил Озарбайжоннинг асосчиси ҳисобланади. Унинг раҳбарлигида мамлакатнинг жадал ривожланиши ва халқаро майдондаги нуфузи юксалиши учун мустаҳкам пойдевор яратилди.

Унинг давлат қурилиши ва миллий суверенитетни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси Озарбайжон тарихида алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистонда Ҳайдар Алиевни қардош давлатларимиз ўртасидаги дўстлик алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга катта аҳамият берган давлат арбоби сифатида чуқур ҳурмат қилишади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш