Ўзбекистон Президенти Зомин технопаркида режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
Июль 22, 2025. 15:52 • 57 сония
• 69
ТОШКЕНТ, 22 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Зомин технопаркида режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу технопарк 400 гектар майдонда барпо этилмоқда. Биринчи босқичда 9 лойиҳа бўйича ишлар бошланган. Энди иккинчи босқич доирасида яна 5 та лойиҳа шакллантирилган.
Жумладан, "Longze Investment Group" компанияси билан ҳамкорликда хавфсизлик ва тиббиёт техникалари, "Foxit" компанияси билан ноутбук, планшет, сервер, роутер каби замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланмоқда. Шунингдек, чарм ва спорт пойабзаллари, қурилиш материаллари, чинни идишлар, кимё маҳсулотлари бўйича лойиҳалар кўзда тутилган.
Уларнинг умумий қиймати 250 миллион доллар атрофида бўлиб, юқори қийматли товарлар ишлаб чиқарилади. Тайёр маҳсулотларнинг қарийб 70 фоизи ташқи бозорга йўналтирилади.
Жиззах вилоятида хорижий инвестициялар миқдори йил сайин ўсиб бормоқда. 2018 йилда вилоятда бор-йўғи 18 миллион доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилган бўлса, ўтган йили бу рақам 1 миллиард доллардан ошган. Охирги саккиз йилда вилоятга 3,7 миллиард доллар инвестиция киритилган,
4 мингдан зиёд саноат корхоналари ишга тушган. Чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони 260 тадан ошган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга келди