Ўзбекистон Президенти телефон орқали мулоқот чоғида Россия Президентини таваллуд куни билан табриклади
Октябрь 07, 2025. 19:46 • 49 сония
• 35
ТОШКЕНТ, 7 октябрь. /"Дунё" АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Россия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, дўст Россия халқига эса равнақ тилади.Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръатини давом эттириш, етакчи корхона ва компанияларнинг саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишлардаги кооперация лойиҳаларини илгари суриш, икки мамлакат ҳудудларининг ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Томонлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ташриф буюрди