Ўзбекистон Президенти Россия Президентини бўлиб ўтган президентлик сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади
Март 18, 2024. 11:40 • 2 дақ
• 130
ТОШКЕНТ, 18 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган президентлик сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Давлатимиз раҳбари мактубида сайловчиларнинг юқори фаоллиги ва овоз бериш натижалари аҳоли Владимир Путиннинг сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурига ишонч билдираётгани ва уларни қатъий қўллаб-қувватлаётганининг навбатдаги ёрқин намойиши бўлгани таъкидланади, – деб ёзди давлатимиз раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг telegram каналида. – Мамлакатимиз етакчиси Россия Президентига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, Россия халқига эса тинчлик ва равнақ тилади".
Эслатиб ўтамиз, дастлабки маълумотларга кўра, сайловда амалдаги Президент Владимир Путин 87 фоиздан ортиқ овоз тўплаган.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси