Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Боку шаҳрига келди
Июль 02, 2025. 14:11 • 28 сония
• 460
ТОШКЕНТ, 2 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан бугун давлат ташрифи билан Боку шаҳрига келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, пойтахтдаги Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда давлатимиз раҳбарини Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Дастурга мувофиқ, бугун Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга келди