Logo

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Будапешт шаҳрига келди

Май 20, 2025. 00:11 • 37 сония

106
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Будапешт шаҳрига келди

ТОШКЕНТ, 19 май. /"Дунё" АА/. Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга бугун расмий ташриф билан Будапешт шаҳрига келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, самолет олдида Ўзбекистон етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф дастурига мувофиқ, 20 май куни олий даражадаги Ўзбекистон-Венгрия музокаралари бўлиб ўтади.

Давлатимиз раҳбари Венгриянинг расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказади.

Ўзбекистон Президенти 21 май куни Венгрия пойтахтида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш