Logo

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Беларусга келди

Июнь 26, 2025. 22:32 • 22 сония

94
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Беларусга келди

ТОШКЕНТ, 26 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун амалий ташриф билан Беларусга келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, "Минск" миллий аэропортида Ўзбекистон Президентини Беларусь Бош вазирининг биринчи ўринбосари Николай Снопков ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси 27 июнь куни Минск шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш