Logo

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга келди

Июнь 17, 2025. 11:43 • 23 сония

79
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга келди

ТОШКЕНТ, 17 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Остона шаҳрига келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимиз етакчиси матбуот хизмати маълумотига кўра, пойтахт аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди

Бугун Ўзбекистон Президенти "Марказий Осиё – Хитой" форматидаги навбатдаги саммитда иштирок этади ва Хитой Раиси билан музокара ўтказади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш