Ўзбекистон Президенти Ашхободдаги халқаро форумда иштирок этади
Декабрь 11, 2025. 19:32 • 51 сония
• 232
ТОШКЕНТ, 11 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан бугун амалий ташриф билан Ашхободга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, 12 декабрь куни Ўзбекистон етакчиси Туркманистоннинг доимий бетарафлиги эълон қилинганининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025 йил “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этади.
Ташриф давомида Ўзбекистон Президенти қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси