Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади

Октябрь 28, 2026. 21:18 • 2 дақ

• 92
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади

ТОШКЕНТ, 28 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 29-30 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон етакчиси Анқара шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг “Турк асри: тилда, фикрда ва ишда бирлик” мавзусидаги навбатдаги саммитида иштирок этади.

Ташкилот доирасида кўп томонлама ҳамкорликни, аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, туризм, экология ва таълим йўналишларида янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Шунингдек ўқинг

Делегациялар раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Саммит якунлари бўйича Анқара декларацияси ҳамда ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантиришга қаратилган қатор қўшма қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш