Ўзбекистон Президенти Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчини қабул қилди
Июль 03, 2025. 18:49 • 48 сония
• 499
ТОШКЕНТ, 3 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида бугун Афғонистон Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародарни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, савдо-иқтисодиёт, транспорт-логистика, энергетика соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони барқарор ортиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Амалий алоқалар фаоллашди. Жорий йилнинг май ойида Кобул ва Мозори Шариф шаҳарларида Ўзбекистон савдо уйлари очилди. Июнь ойида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим имзоланди.
Ўзбекистон етакчиси чегараолди савдо ва тегишли инфратузилмани янада ривожлантириш, қазиб чиқариш, тўқимачилик ва фармацевтика тармоқларида, қурилиш материаллари тармоқларида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлигини таъкидлади.
Стратегик муҳим минтақавий лойиҳа - Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга келди