Logo

Ўзбекистон Президенти Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Апрель 23, 2025. 15:24 • 44 сония

673
Ўзбекистон Президенти Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 23 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд шаҳрида амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.


Суҳбатда Ўзбекистон–Россия дўстлик, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.


Барча йўналишларда фаол мулоқотлар ва сермаҳсул алмашинувлар олиб борилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми ошмоқда. Ҳудудлар ва етакчи саноат корхоналарининг кооперацияси кучаймоқда. Маданият, санъат, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик кенгайиб бормоқда.


Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш