Logo

Ўзбекистон Президенти Ўмон савдо, саноат ва инвестицияларга кўмаклашиш вазирини қабул қилди

Июнь 11, 2025. 19:13 • 41 сония

57
Ўзбекистон Президенти Ўмон савдо, саноат ва инвестицияларга кўмаклашиш вазирини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 11 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Ўмон савдо, саноат ва инвестицияларга кўмаклашиш вазири Қайс бин Муҳаммад ал-Юсуфни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон Президентига Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг самимий саломини етказди.

Амалий ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Турли даражалардаги фаол мулоқотлар мамнуният билан қайд этилди. Форум доирасида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва ишбилармон доираларнинг учрашувлари бўлиб ўтади.

Энергетика, геология, озиқ-овқат, тўқимачилик, кимё саноати, транспорт ва логистика, туризм, молия соҳаларида қўшма лойиҳаларни, шу жумладан Ўзбекистон-Ўмон инвестиция компаниясининг фаол кўмагида илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш