Logo

Ўзбекистон Президенти Россиянинг ёқилғи-энергетика соҳасидаги етакчи компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Май 13, 2025. 20:17 • 27 сония

95
Ўзбекистон Президенти Россиянинг ёқилғи-энергетика соҳасидаги етакчи компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 13 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун "Ўзбекистон нефть ва гази" халқаро форуми доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб турган Россиянинг "Газпром нефть" компанияси бошқаруви раиси Александр Дюковни қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Россиянинг ёқилғи-энергетика соҳасидаги етакчи компанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.


Нефть маҳсулотларини етказиб бериш, қазиб олиниши қийин бўлган конларни ўзлаштириш ва соҳани рақамлаштириш борасидаги шерикликни ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш