Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Бош вазирини қабул қилди
Июнь 10, 2025. 20:06 • 41 сония
• 36
ТОШКЕНТ, 10 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирларида иштирок этаётган Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектеновни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида Олжас Бектенов Ўзбекистон етакчисига Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувлар доирасида Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Товар айирбошлаш барқарор ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Автосаноат, электротехника, тўқимачилик, металлургия, фармацевтика, қурилиш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Ўзаро савдони кўпайтириш ва устувор тармоқларда, шу жумладан ҳудудлар даражасида саноат кооперациясининг узоқ муддатли дастурини шакллантириш бўйича икки мамлакат ҳукуматлари томонидан мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўрилиши муҳим экани қайд этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга келди