Ўзбекистон Президенти Тожикистон Бош вазирини қабул қилди
Июнь 10, 2025. 20:29 • 45 сония
• 61
ТОШКЕНТ, 10 июнь. /"Дунё" АА/. Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида Қоҳир Расулзода Ўзбекистон етакчисига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражадаги келишувлар ижроси доирасида янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Кўп қиррали ҳамкорликда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми ортмоқда, саноат, энергетика, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Самарали ҳудудлараро алоқалар ва фаол маданий-гуманитар алмашинув йўлга қўйилган.
Шерикликнинг янги иқтисодий кун тартибини шакллантириш, товар айирбошлашни кўпайтириш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш, кооперация ва чегараолди ҳамкорлик лойиҳаларини фаол илгари суриш муҳим экани таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга келди