Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди
Июнь 11, 2025. 18:11 • 44 сония
• 60
ТОШКЕНТ, 11 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгаши мажлиси доирасида Ўзбекистон-Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, "ACWA Power" компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян бошчилигидаги йирик компаниялар делегациясини қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда "Vision Invest" ва "Riyadh Cables" компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Ушбу мамлакат ишбилармонлари билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва юртимиздаги устувор лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Саудиянинг "ACWA Power" ва бошқа компаниялари билан сермаҳсул шериклик йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.
Бугунги кунда қўшма лойиҳалар портфели 24 миллиард долларга етган. "Яшил" энергетика соҳасидаги лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Тошкент вилоятида "яшил" водород ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Электр тармоқларини модернизация қилиш, электротехника саноатини ривожлантириш, ахборот технологиялари, транспорт, коммунал хўжалиги ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга келди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга жўнаб кетди