Logo

Ўзбекистон Президенти Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди

Май 13, 2025. 19:25 • 40 сония

85
Ўзбекистон Президенти Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 13 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайсни қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ЕИ махсус вакили Еврокенгаш Президенти Антониу Кошта ва Еврокомиссия Президенти Урсула фон дер Ляйеннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.


Жорий йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида ўтган "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитида қабул қилинган қарорларни амалга ошириш доирасида икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.


Инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорлик бўйича умумий қиймати 12 миллиард евролик аниқ лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.


Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш