Ўзбекистон Президенти Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарини қабул қилди
Июнь 10, 2025. 20:52 • 41 сония
• 87
ТОШКЕНТ, 10 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Нокергули Атагулиевни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, eчрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон Президентига Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, энергетика, сув хўжалиги соҳаларида кенг кўламли ҳамкорликнинг янги кун тартибини шакллантириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперацияни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак Ҳудудлар форуми ҳамда қатор қўшма ишбилармонлик ва маданий тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш муҳим экани таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга келди