Ўзбекистон Президенти хорижий инвесторларни қабул қилди
Июнь 07, 2025. 18:07 • 36 сония
• 169
ТОШКЕНТ, 7 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун "Al Mirqab Capital" компанияси бошқаруви раиси Ҳамад бин Жассим Ол Соний ва "Blackrock" инвестиция компанияси катта бошқарувчи директори Адебайо Огунлесидан иборат хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатимизда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Давлат-хусусий шерикликда йирик инфратузилма ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан газ ва электр тармоқлари, сув таъминоти тизимини модернизация қилиш, энергия ишлаб чиқариш ва тўплаш қувватлари, катта тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган темир йўлларни қуриш, кўчмас мулк объектлари ва бизнес инфратузилмасини барпо этиш устувор йўналишлар сифатида белгиланди.
Музокаралар якунида истиқболли лойиҳаларни тизимли илгари суриш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япония Парламенти Маслаҳатчилар палатаси президенти билан учрашди