Ўзбекистон Президенти Покистоннинг “Go Group” компанияси раҳбари билан учрашди
Февраль 06, 2026. 14:00 • 50 сония
• 325
ТОШКЕНТ, 6 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Исломободда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Покистон бизнес форуми доирасида “Go Group” компанияси бош ижрочи директори Дур Муҳаммад Аюб билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, корхона Покистоннинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспорт соҳаларида етакчидир.
Компаниянинг мамлакатимиз ҳудудларида чорвачилик маҳсулотларини тўлиқ қайта ишлаш занжирига эга агрокластер барпо этиш бўйича режалари қўллаб-қувватланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
ИСМИ эксперти: Чегара масалаларининг ҳал этилиши – Фарғона водийсидаги янги сиёсий воқеликнинг инъикоси
Марказий Осиё•Апрель 03, 2026. 17:45
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Покистон ва Хитойнинг минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлади
Вазир учрашувлари•Апрель 02, 2026. 21:10
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Германия ТИВнинг Европа ишлари бўйича давлат вазирини қабул қилди
Вазир учрашувлари•Апрель 03, 2026. 16:51
13–15 май кунлари Бухоро шаҳрида II Осиё аёллар форуми бўлиб ўтади
Факт•Апрель 03, 2026. 15:55
Ўзбекистоннинг яшил тараққиёт ташаббуслари турк ОАВ диққат марказида
Ҳамкорлик•Апрель 03, 2026. 14:07
Барчаси