Logo

Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга ташрифини якунлади ва Тошкентга жўнаб кетди

Май 30, 2025. 23:49 • 30 сония

117
Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга ташрифини якунлади ва Тошкентга жўнаб кетди

ТОШКЕНТ, 30 май. /"Дунё" АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон амалий ташрифи якунланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, 30 май куни "Марказий Осиё - Италия" саммити доирасида бўлиб ўтган тадбирларда Президентимиз минтақа мамлакатлари ва Италия ўртасидаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди. Тадбир якунида Қўшма баёнот қабул қилинди.

Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Президентимиз Тошкентга жўнаб кетди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш