Logo

Ўзбекистон ва Болгария Президентлари Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокаралар якунида Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар

Июнь 10, 2025. 14:54 • 27 сония

503
Ўзбекистон ва Болгария Президентлари Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокаралар якунида Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар

ТОШКЕНТ, 10 июнь. /"Дунё" АА/. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Болгария Президенти Румен Радев Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, етакчилар ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар, жумладан, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда Тошкент ва София шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим алмашилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш