Ўзбекистон ва Финляндия Президентлари Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экдилар
Октябрь 31, 2025. 20:32 • 23 сония
• 93
ТОШКЕНТ, 31 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон–Финляндия саммити якунида Кўксарой қароргоҳида бугун дарахт экиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Стубб Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экдилар.
Маросим Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга интилишнинг, икки мамлакат ва халқ ўртасидаги дўстлик ҳамда ўзаро англашув мустаҳкамланиб бораётганининг рамзи бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ташриф буюрди
Тошкентда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди