Ўзбекистон ва Россия Президентлари Минск шаҳридаги учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар
Июнь 27, 2025. 21:21 • 32 сония
• 240
ТОШКЕНТ, 27 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин бугун Минск шаҳридаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммити доирасида учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръатини таъминлаш, устувор кооперация лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудларнинг самарали алоқалари ва фаол маданий-гуманитар алмашинувни қўллаб-қувватлаш борасида биргаликда амалга оширилаётган ишлар мамнуният билан қайд этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга келди