Самарқанддаги кўчага Рим шаҳри номи берилди
Май 29, 2025. 15:09 • 24 сония
• 549
ТОШКЕНТ, 29 май. /"Дунё" АА/. Олий даражадаги Ўзбекистон-Италия музокаралари якунида халқаро Конгресс-марказида Самарқанд шаҳридаги кўчага Рим шаҳри номини беришга бағишланган тантанали маросим ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу қарор чуқур тарихий ва маданий алоқалар, стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги юксак даражасини инобатга олган ҳолда, шунингдек, Ўзбекистон ва Италия халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳурмат рамзи сифатида қабул қилинганини таъкидлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япониянинг “Sumitomo Corporation” компанияси президентини қабул қилди