Logo

2024 йилда Хитой инвестициялари ҳажми 10 миллиард доллардан ошди

Сентябрь 02, 2025. 14:38 • 42 сония

352
2024 йилда Хитой инвестициялари ҳажми 10 миллиард доллардан ошди

ТОШКЕНТ, 2 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Хитойга расмий ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида ушбу мамлакатнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбирда "China Gold", "China Coal Resources", "China Datang Corporation", "Tianjin Rail Transit Group", "Poly Changda", "Tianjin Urban Construction", "Jinchuan Group", "China Synfuels", "Jinchuan", "ST Wonderful", "Mizuda", "World Agriculture", "Dongzhu Ecology" ва бошқа компаниялар раҳбарлари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари Хитой бизнесининг Ўзбекистонга қизиқиши ҳар доимгидек юқори эканини мамнуният билан қайд этди. Ўтган йилнинг ўзида инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан ошди.

Учрашувда энергетика, геология, қишлоқ ва сув хўжалиги, кимё, заргарлик саноати, жамоат транспортини модернизация қилиш, инфратузилмани ривожлантириш ва туризм соҳаларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш