Ўзбекистон Президенти шарафига Амман шаҳрида расмий қабул маросими ўтказилди
Ноябрь 24, 2026. 00:25 • 46 сония
• 61
ТОШКЕНТ, 23 ноябрь. /“Дунё” АА/. Амман шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн томонидан бугун расмий қабул маросими уюштирилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти ва рафиқасини Иордания Подшоҳи ва Маликаси самимий қарши олдилар.
Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутладилар.
Давлатлар мадҳияси янгради. Биргаликда суратга тушилди.
Тадбирда Иордания ҳукмрон оиласи аъзолари ва юқори мартабали давлат арбоблари ҳам иштирок этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон Ригада ўтказилган хайрия ярмаркасида миллий маҳсулотларини намойиш этди
Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида•Ноябрь 24, 2026. 12:30
Ўзбекистон жаҳон сайёҳлик бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаб, халқаро сайёҳлик ярмаркасига мезбонлик қилишга тайёрланмоқда
Ўзбекистон дунё нигоҳида•Ноябрь 24, 2026. 12:00
Ўзбекистон элчиси ва Қорачай-Черкасия раҳбари ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди
Иқтисодий дипломатия•Ноябрь 24, 2026. 11:30
Исломободдаги музей мажмуасининг ўзбек бўлими "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоларининг маҳсулотлари билан бойитилади
Ҳамкорлик•Ноябрь 24, 2026. 11:00
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президенти 23-24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади
Ноябрь 22, 2026. 15:20