"Тошкент-Ҳумо" халқаро аэропортида Қозоғистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Ноябрь 14, 2025. 17:42 • 30 сония
• 138
ТОШКЕНТ, 14 ноябрь. /"Дунё" АА/. "Тошкент-Ҳумо" халқаро аэропортида бугун мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради.
Президентлар Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 15 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ташриф буюрди
Тошкентда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди