Logo

Тошкент-Ҳумо" халқаро аэропортида Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ноябрь 14, 2025. 17:27 • 31 сония

87
Тошкент-Ҳумо" халқаро аэропортида Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 14 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан мамлакатимизга келгач, бугун давлат раҳбарлари "Тошкент-Ҳумо" халқаро аэропортида суҳбат ўтказдилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ташриф дастурига мувофиқ, эртага, 15 ноябрь куни, олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Саммит доирасида йирик қўшма лойиҳалар ишга туширилиши ва икки томонлама ҳужжатларнинг катта тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш