Logo

Самарқанд шаҳрида Иордания Подшоҳини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Август 26, 2025. 12:54 • 32 сония

318
Самарқанд шаҳрида Иордания Подшоҳини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 26 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, бугун куни Самарқанд шаҳрида ташрифнинг асосий тадбирлари Иордания Подшоҳини расмий кутиб олиш маросимидан бошланди.

Конгресс маркази биноси олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.

Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегация аъзоларини қутладилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш