Самарқанд шаҳрида Италия Бош вазирини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Май 29, 2025. 12:46 • 28 сония
• 536
ТОШКЕНТ, 29 май. /"Дунё" АА/. Самарқанд шаҳрида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Италия Бош вазири Жоржа Мелонини расмий кутиб олиш маросими бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.
Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Шундан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга келди