Logo

ЖИДУда "Ўзбекистоннинг энергетик хавфсизлиги ва минтақавий ҳамкорлик" мавзусида семинар бўлиб ўтаяпти

Сентябрь 05, 2025. 18:27 • 45 сония

24
ЖИДУда "Ўзбекистоннинг энергетик хавфсизлиги ва минтақавий ҳамкорлик" мавзусида семинар бўлиб ўтаяпти

ТОШКЕНТ, 5 сентябрь. /"Дунё" АА/. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (ЖИДУ) "Nippon" жамғармаси (Япония) лойиҳасининг дастлабки ҳисоботини муҳокама қилишга бағишланган "Ўзбекистоннинг энергетик хавфсизлиги ва минтақавий ҳамкорлик" мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур лойиҳа энергия хавфсизлиги, минтақавий ҳамкорлик ва барқарор ривожланиш йўналишларида инновацион ечимларни ишлаб чиқишга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон Энергетика хавфсизлиги концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш доирасида амалга оширилмоқда.

Семинар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети томонидан "Nippon" жамғармаси ва ЖИДУ ҳузуридаги Илғор халқаро тадқиқотлар институти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда вазирлик ва идоралар, академик доиралар ҳамда экспертлар иштирок этиб, энергия хавфсизлиги соҳасидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашмоқда.

Семинарда халқаро сиёсатдаги ўзгаришлар, янги технологияларни жорий этиш ҳамда миллий қонунчиликни такомиллаштириш зарурати муҳокама қилиняпти.

Мутахассислар Ўзбекистоннинг минтақавий энергетика ҳамкорлигидаги роли ва миллий энергия хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш