Муҳаммад Наим Вардак: Ўзбекистоннинг Жанубий ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиши юксак эътирофга лойиқ
Май 21, 2025. 10:00 • 50 сония
• 86
ТЕРМИЗ, 21 май. /"Дунё" АА/. Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчининг ўринбосари Муҳаммад Наим Вардак "Дунё" АА учун интервьюсида 19-21 май кунлари Термиз шаҳрида ўтаётган "Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш" мавзусидаги Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилишининг аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди.
– Бундай тадбир ва мулоқотлар нафақат Афғонистон ва Ўзбекистон, балки бутун минтақа учун алоҳида аҳамиятга эга. Ташкилотчиларга ҳозирги даврдаги барча қийинчиликларга қарамай, шундай муҳим анжуманни ўтказишга муваффақ бўлганликлари учун чин дилдан миннатдорлик билдирамиз.
Ушбу муҳим мулоқотни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича амалга оширилган кенг кўламли ишлар учун Ўзбекистонга алоҳида ташаккур изҳор этамиз. Чунки, Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ташаббуси юксак эътирофга лойиқдир.
Биз учун бундай мулоқотларда иштирок этиш алоҳида аҳамиятга эга. Бундан буён ҳам умумий минтақамизда ўзаро англашув, барқарорлик ва тараққиётни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Исломободда “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” номли китоб тақдимоти ўтказилди
Женевадаги Миллатлар саройида Ўзбекистон Конституцияси куни ўтказилди
Женевада “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти бўлди
“Саодат” журналининг бир асрлик юбилей байрами нишонланди
Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири кубоги учун тезкор шахмат турнири ўтказилмоқда