Logo

Ўзбекистон Президенти Япония Бош вазири номидан уюштирилган расмий қабул маросимида иштирок этди

Декабрь 19, 2025. 18:30 • 35 сония

89
Ўзбекистон Президенти Япония Бош вазири номидан уюштирилган расмий қабул маросимида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 19 декабрь. /“Дунё” АА/. Токиога ташрифнинг биринчи куни якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Акасака саройида Япония Бош вазири номидан Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари шарафига ўтказилган расмий қабул маросимида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон етакчисини Япония Бош вазири Санаэ Такаичи кутиб олди.

Тадбирда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.

Давлатимиз раҳбарининг Япония ҳукумати раҳбари билан музокаралари ҳамда “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг биринчи саммити доирасидаги асосий тадбирлари 20 декабрь куни бўлиб ўтади.

 

 

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш