Logo

Германиянинг янги сайланган ҳукумати Ўзбекистон билан ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича қадамларни давом эттиради

Май 07, 2025. 17:50 • 3 дақ

111
Германиянинг янги сайланган ҳукумати Ўзбекистон билан ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича қадамларни давом эттиради

ТОШКЕНТ, 7 май. /"Дунё"AA/. Германиянинг Тошкентдаги элчихонасида Германия канцлери сайлови якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" мухбири.

Тадбирда Германия элчиси Манфред Хутерер иштирок этиб, мамлакатнинг янги сайланган ҳукуматининг сиёсий ва иқтисодий режалари ҳақида маълумот берди. 

Бу ҳафтанинг асосий воқеаларидан бири Христиан-демократик иттифоқ ва Бавария Христиан-социал иттифоқ консерватив блоки (ХДИ/ХСИ) етакчиси Фридрих Мерцнинг Германия канцлери этиб сайлангани бўлди. У 2021 йил декабридан буён бу лавозимда ишлаб келаётган Олаф Шолцнинг ўрнини эгаллади. Конфренция давомида янги канцлер ташқи сиёсатни фаол ривожлантиришни режалаштираётгани, кейинги қадамлари сифатида эса Париж ва Варшавага ташриф буюришини билдирди. Қайд этилишича, бу Германиянинг фаол халқаро дипломатик фаолиятни давом эттиришини тасдиқлайди.

ҳамкорликда иқтисодиёт, инфратузилма ва миграция сиёсатини ривожлантиришга устувор аҳамият берувчи янги коалиция битимини имзолаган. Хусусан, инфратузилмага инвестиция киритишга катта эътибор қаратилади. Яқинда Бундестаг бутун Германия ва хорижда инфратузилма лойиҳаларини ривожлантириш учун 500 миллиард евролик махсус жамғарма ташкил қилишни маъқуллади.

Матбуот анжуманининг асосий мавзуси Германия ва Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг истиқболдаги йўналишларини муҳокама қилиш бўлди. Элчи Манфред Хутерер Германия Ўзбекистон билан иқтисодиёт, миграция, маданият, таълим соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этишини алоҳида урғулади. Дипломат, шунингдек, Германия бундан буён ҳам Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

 Сўнгги йилларда Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб икки баробар ортиб, 1 миллиард еврога етди. Шу нуқтаи назардан, Германия Ўзбекистон билан иқтисодий алоқалар ўсишини қўллаб-қувватлашда давом этиш ниятида.

Матбуот анжуманида Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги миграция соҳасидаги ҳамкорлик масаласига асосий эътибор қаратилди. Қайд этилишича, ўтган йили миграция ва мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланган бўлиб, у малакали ўзбекистонлик мутахассисларнинг Германияга миграциясини осонлаштиришга қаратилган. Элчи Германия соғлиқни сақлаш ва логистика каби соҳаларга юқори малакали мутахассисларни жалб этишдан манфаатдор эканини ва мазкур жабҳаларда кадрлар етишмовчилиги кузатилаётганини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда немис тилига қизиқиш ортиб бораётгани, хусусан 300 мингдан ортиқ киши немис тилини ўрганаётгани Марказий Осиё учун ажойиб кўрсаткич эканлиги таъкидланди. Германия "PASCH" мактаблари ва Гёте институти орқали немис тилини ривожлантириш ва ўқитувчиларнинг малакасини оширишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Элчи, шунингдек, хавфсизлик, логистика алмашинуви ва тиббиёт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини, бу нафақат иқтисодий тараққиётга, балки икки мамлакат фуқароларининг ҳаёт сифатини яхшилашга ҳам ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

Матбуот анжумани якунида элчи Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат ва шериклик тамойиллари асосида ривожланиб бораётганини яна бир карра қайд этди. "Сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий соҳалардаги ҳамкорлик бундан кейин ҳам чуқурлашади, Германия Ўзекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни фаол қўллаб-қувватлайди", деди у.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш