Бухорода XXI анъанавий халқаро "Ипак ва зираворлар" фестивали бўлиб ўтмоқда
Июнь 06, 2025. 11:33 • 48 сония
• 641
БУХОРО, 6 июнь. /"Дунё" АА/. Бухоро шаҳрида бугун XXI анъанавий халқаро "Ипак ва зираворлар" фестивали бошланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Жорий йилги фестивалда Афғонистон, Эрон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлардан 50 нафардан ортиқ хорижий ҳунармандлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 200 нафардан зиёд маҳаллий усталар қатнашмоқда.
Фестиваль иштирокчилари ва меҳмонлари анъанага мувофиқ "Арк" қўрғонидан "Лаби ҳовуз" мажмуасигача бўлган йўналишда рангин юриш амалга оширди. "Лаби ҳовуз"да тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ва у кўтаринки руҳда ўтмоқда.
Тадбир доирасида фольклор жамоалар чиқишлари, турли ҳунармандчилик йўналишлари бўйича маҳорат дарслари, ипак ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, зираворлар савдоси, миллий спорт ўйинлари, "Silk&Spices Fashion Days" мода кўргазмаси, "Палов сайли" ва тасвирий-амалий санъат намоёнлари ўтказилмоқда.
Фестиваль хорижий ва маҳаллий меҳмонларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Бухоронинг тарихий муҳитида ўтаётган ушбу анжуман нафақат маданий ҳордиқ, балки ҳунармандчилик анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш, туризмни рағбатлантиришга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Женевада “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти бўлди
“Саодат” журналининг бир асрлик юбилей байрами нишонланди
Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири кубоги учун тезкор шахмат турнири ўтказилмоқда
Қорақалпоқ ўтови ЮНЕСКО Репрезентатив рўйхатига киритилди