Тошкентда 2027 йил – Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йилининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Ноябрь 27, 2026. 11:00 • 2 дақ

• 97
Тошкентда 2027 йил – Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йилининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда
Тошкентда 2027 йил – Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йилининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда
Тошкентда 2027 йил – Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йилининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун пойтахтимизда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган 2027 йил – Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йилининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу маросимнинг Ўзбекистонда ўтказилиши Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил 1 апрель куни “БМТ Туризм” ташкилоти раҳбарияти билан учрашувда илгари сурган ташаббуси натижасидир.

Халқаро йил барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, иш ўринларини яратиш, ижтимоий имкониятларни кенгайтириш, маданий меросни асраб-авайлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда туризмнинг ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, туризм соҳасининг глобал таҳдидларга бардошлилигини ошириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, илғор тажриба алмашиш ҳамда экологик жиҳатдан масъулиятли туризм моделларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Очилиш маросимининг Тошкентда ўтказилиши Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси эътироф этилганидан далолат беради ҳамда мамлакатимизнинг бой сайёҳлик салоҳиятини жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш учун қўшимча имкониятлар яратади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш