Logo

ЖИДУ ҳузуридаги Дипломатик академияда Ўмон ёш дипломатлари учун махсус курс очилди

Май 12, 2025. 11:12 • 47 сония

198
ЖИДУ ҳузуридаги Дипломатик академияда Ўмон ёш дипломатлари учун махсус курс очилди

ТОШКЕНТ, 12 май. /"Дунё" АА/. Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (ЖИДУ) Ўмон Ташқи ишлар вазирлиги ёш дипломатлари малакасини ошириш бўйича махсус курснинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Дастур таълим ва дипломатик соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 17 майга қадар ЖИДУ ҳузуридаги Дипломатик академияда ташкил этилди. Мазкур ташаббус  Ўмон ТИВ ходимларининг Ўзбекистон тарихи, ички ва ташқи сиёсати, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан яқиндан танишиш орқали касбий савиясини оширишга қаратилган.

Тадбирда ЖИДУ биринчи проректори Акрам Умаров, Ўмон элчиси Вафа Жабр Нассер Албусаидий, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, Ўмон ТИВ таркибий бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, ЖИДУ талабалари иштирок этди.

Курс доирасида ЖИДУ ва Дипломатик академия профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари томонидан Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари, мустақиллик йилларида мамлакатимизни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, дипломатик ташаббуслар ва халқаро иқтисодий лойиҳалар каби кенг кўламли мавзуларда маъруза ва амалий машғулотлар ўтказилади.

Мазкур таълим дастурининг амалга оширилиши икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, экспертлик алоқаларини кенгайтириш, халқаро ҳамкорлик соҳасида барқарор мулоқотлар учун платформа яратишга хизмат қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш