Душанбе шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди
Январ 07, 2025. 12:42 • 2 дақ
• 1135
ДУШАНБЕ, 7 январь. /"Дунё" АА/. Бугун "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси томонидан Тожикистон пойтахтида ташкил қилинган навбатдаги Ўзбекистон савдо уйининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси бошқарув раиси Бахтиёр Бобокулов, Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари, икки давлат тадбиркорлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Иштирокчилар савдо масканида яратилган шароитлар, маҳсулотлар кўргазмаси ва нархлари билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, тадбир давомида икки давлат тадбиркорлари ўртасида B2B учрашувлари бўлиб ўтди.
Маълумки, юртимизда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларининг асосий харидорлари қўшни давлатлар ҳисобланади. Хусусан, ўтган бир йил давомида Тожикистонга 115 млн долларлик қурилиш материаллари экспорт қилинган. Булар орасида 34 миллион долларлик металл маҳсулотлари, 13 миллион долларлик қуруқ қурилиш аралашмалари ва цемент буюмлари, 12 миллион долларлик сопол буюмлар, 23 миллион долларлик қувурлар ва пластмасса маҳсулотлари, 11 миллион долларлик ДСП ҳамда МДФ плиталари, 7 миллион долларлик шиша ва шиша буюмлар мавжуд.
Тожикистон Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар рўйхатида иккинчи ўринни қад этиб, мамлакатимизнинг ушбу соҳадаги ишончли ҳамкорлардан бири саналади. Шу билан бир қаторда "Made in Uzbekistan" ёрлиғи остидаги қурилиш маҳсулотларига бўлган талаб Тожикистон бозорида йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Ҳозирда Тожикистонга газобетон блоклари, иссиқлик сақловчи плиталар, табиий тошлар ва гулқоғозлар экспортини янада ошириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси томонидан очилган Ўзбекистон савдо уйлари Озарбайжон пойтахти Боку ва Афғонистон пойтахти Кобул шаҳарларида фаолият кўрсатмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Женевада “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти бўлди
“Саодат” журналининг бир асрлик юбилей байрами нишонланди
Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири кубоги учун тезкор шахмат турнири ўтказилмоқда
Қорақалпоқ ўтови ЮНЕСКО Репрезентатив рўйхатига киритилди