“Хитой – Марказий Осиё” инсон ҳуқуқларини ривожлантириш форуми Тошкентда ўз ишини бошлади

Май 14, 2026. 10:25 • 2 дақ

60

ТОШКЕНТ, 14 май. /“Дунё” АА/. Бугун Тошкент шаҳрида “Хитой – Марказий Осиё” инсон ҳуқуқларини ривожлантириш бўйича тўртинчи форуми ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Анжуман Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитойнинг давлат идоралари, эксперт-таҳлил доиралари, илмий муассасалари ҳамда ишбилармон вакилларини бир майдонга жам этмоқда.

Форум Хитойнинг Инсон ҳуқуқларини ривожлантириш жамғармаси (China Foundation for Human Rights Development, CFHRD) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази томонидан ташкил этилмоқда.

Шунингдек ўқинг

“Юқори сифатли ривожланиш орқали инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тараққиётни биргаликда илгари суриш” мавзусида ўтаётган форум доирасида Хитой ва Марказий Осиё давлатларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилиниши кутилмоқда. Хусусан, ривожланиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш, экологияни муҳофаза қилиш ва “яшил” тараққиёт, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ривожига хизмат қилувчи рақамли интеллектуал технологияларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Муҳокамаларда Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги экспертлар, олимлар, давлат ва бизнес доиралари вакиллари иштирок этмоқда.

Сўнгги йилларда “Хитой – Марказий Осиё” инсон ҳуқуқларини ривожлантириш форуми минтақада гуманитар ҳамкорлик ва мулоқотни мустаҳкамловчи муҳим платформалардан бирига айланиб бормоқда. Унинг биринчи йиғини 2023 йил сентябрь ойида Пекин шаҳрида, иккинчиси 2025 йил июнь ойида Остона шаҳрида, учинчиси эса 2025 йил июль ойида Хитойнинг Сиань шаҳрида бўлиб ўтган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш