Тошкентда III Ўзбекистон–Россия медиафоруми ўз ишини бошлади
Ноябрь 09, 2026. 11:30 • 2 дақ
• 234ТОШКЕНТ, 9 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун пойтахтимизда III Ўзбекистон–Россия медиафоруми ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) ҳамда Россиянинг “ТАСС” ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган форумда икки мамлакат давлат органлари, медиахолдинглар, IT-компаниялар ҳамда креатив индустрия соҳалари вакилларидан иборат 200 нафардан ортиқ журналист иштирок этмоқда.
Тадбирнинг очилиш маросими ҳамда шўба йиғилишларида икки давлатнинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари, 50 дан ортиқ етакчи медиакомпанияларнинг топ-менежерлари қатнашмоқда.
Иштирокчилар сафидан “ВГТРК”, “Первый канал”, “Всемирная сеть”, “НТВ”, “МТРК “Мир”, “RT”, “ТАСС”, “Газпром-Медиа Холдинг”, “VK” ва “Яндекс” вакиллари ўрин олган.
Ўзбекистон номидан етакчи давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситалари, экспертлар ҳамжамияти ҳамда соҳага ихтисослашган олий таълим муассасалари вакиллари қатнашаяпти.
Форумнинг асосий мақсади – ахборот майдони трансформацияси шароитида профессионал алоқаларни мустаҳкамлаш, рақобатбардош миллий контент яратиш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни ишга туширишдан иборат.
Мазкур форум икки мамлакат медиаҳамжамиятлари ўртасида очиқ мулоқот ўрнатиш ва ўзаро касбий тажриба алмашиш учун самарали мулоқот майдонига айланиши кўзда тутилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

