Logo

Тошкентда "Пластмасса саноати – Plastex Uzbekistan 2025" 15-юбилей халқаро кўргазмаси очилди

Сентябрь 23, 2025. 15:08 • 2 дақ

253
Тошкентда "Пластмасса саноати – Plastex Uzbekistan 2025" 15-юбилей халқаро кўргазмаси очилди

ТОШКЕНТ, 23 сентябрь /"Дунё" АА. Бугун "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма мажмуасида "Iteca Exhibitions" компанияси ҳамда "ICA Eurasia Group" иштирокидаги "Пластмасса саноати – Plastex Uzbekistan 2025" 15-юбилей халқаро кўргазмаси очилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Кўргазманинг илк соатлариданоқ фаол ва ишчан муҳит ҳукм сура бошлади: юзлаб мутахассислар ва меҳмонлар экспозициялар билан танишиб, янги лойиҳаларни муҳокама қилмоқда ва пластмасса саноатидаги сўнгги ютуқларни баҳоламоқда.

"Plastex Uzbekistan–2025" 25 сентябргача давом этади. Ўтган йилга нисбатан экспозициялар ҳажми 19 фоизга ошган. Кўргазмада Германия, Эрон, Ҳиндистон, Хитой, Корея Республикаси, Латвия, Россия, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистондан 250 дан ортиқ компания ва брендлар иштирок этмоқда. Хитой ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари биринчи бор миллий павильон форматида тақдим этилмоқда.

Кўргазмада асосий эътибор ускуналарнинг иш жараёнида намойиш этилишига қаратилади: 2-павильонда саноат тармоқлари, замонавий ускуналар ва қайта ишлаш усуллари намойиш этилмоқда. Haitian, Sedir Yzumi, Haida, Borche, Power Jet, Dianya, Wankai, Bole ва Jwell каби компаниялар учун ажратилган жойларда мутахассислар ташриф буюрувчиларга пластмассани шакллантиришнинг турли усулларида фойдаланиладиган ускуналар ва янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун пресс-форма танлаш юзасидан маслаҳатлар берилмоқда.

Кўргазмада, шунингдек, пластмасса ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ускуналари, хом ашё ва полимер қўшимчалар, пресс-формалар ва периферик ускуналар, дазмоллаш технологиялари, шунингдек, полиграфия ускуналари намойиш этилмоқда.

Бу йилги кўргазма "4P Central Asia" номли янги сектор ҳисобига кенгайтирилди. Унда полиграфия, қўллаш, пластмасса ва полимерлар саноатини бирлаштирувчи инновацион B2B учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Бу эса, ўз ўрнида мутахассислар ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида самарали мулоқот ўрнатиш, ишлаб чиқариш занжирини кўриш ва бошқа масалаларда комплекс ечимларни топиш имконини беради.

Ташкилотчиларга кўра, "Plastex Uzbekistan" технологиялар алмашинуви, инвестиция жалб этиш ва ишлаб чиқариш алоқаларини ривожлантириш учун минтақадаги асосий майдон бўлиб қолмоқда.

Тошкентда мазкур кўргазманинг ўтказилиши Ўзбекистоннинг пластмасса ва полимерлар саноатидаги роли ортиб бораётганини, замонавий қайта ишлаш технологияларини жорий этиш ва барқарор ишлаб чиқаришга интилувчанлигини тасдиқлайди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш