Logo

Ўзбекистон ва хорижий ОАВ вакиллари учун Тошкент вилоятидаги сув хўжалиги корхоналари бўйлаб пресс-тур ташкил этилди

Сентябрь 25, 2025. 13:05 • 52 сония

126
Ўзбекистон ва хорижий ОАВ вакиллари учун Тошкент вилоятидаги сув хўжалиги корхоналари бўйлаб пресс-тур ташкил этилди

ТОШКEНТ, 25 сентябрь. "Дунё" АА. Бугун хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари учун Тошкент вилояти бўйлаб пресс-тур ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тур давомида ОАВ вакилларига давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025 – 2028 йилларга мўлжалланган дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилмоқда.

Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилган пресс-тур сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни самарали бошқариш соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кенг ёритишга қаратилган.

 Журналистлар дастлаб, Чиноз туманидаги "Жун" каналини бетонлаш жараёни билан танишдилар. Уларга гидротехник иншоотларни мустаҳкамлашнинг замонавий усуллари намойиш этилди, бу эса сув таъминотининг ишончлилигини оширишга ва етказиб бериш жараёнида сув сарфини камайтиришга имкон беради.

ОАВ вакилларининг навбатдаги манзили Ўртачирчиқ туманига "Тошкент" сув омбори бўлди. Бу ерда улар учун "Smart water" инновацион қурилмаси ва сув ресурсларини автоматлаштирилган бошқариш жараёни ҳақида маълумот берилди.

Бундан ташқари, ОАВ ходимлари "Туябўғиз" гидроэлектр станциясида амалга оширилаётган ишлар билан танишадилар.

 

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш