Хабаровскдаги ҳамюртларимизга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди
Ноябрь 14, 2026. 10:30 • 59 сония
• 156ХАБАРОВСК, 14 ноябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатларининг Хабаровск шаҳрига хизмат сафари амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Сафар давомида Хабаровск ўлкасидаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг муаммоларини бевосита жойида ўрганиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда 20 нафардан ортиқ ҳамюртларимизнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Улар томонидан кўтарилган масалалар юзасидан батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, меҳнат миграцияси жараёнида юзага келаётган муаммолар эса алоҳида назоратга олинди.
Айрим мурожаатлар Хабаровск ўлкасининг ҳуқуқ-тартибот идораларига белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун юборилди.
Шунингдек, консуллик муассасасида Ўзбекистон фуқароларининг хорижга чиқиш биометрик паспортлари ҳамда Ватанга қайтиш гувоҳномаларини расмийлаштириш бўйича мурожаат қилган юртдошларимизнинг ҳужжатлари сайёр қабул давомида ўз эгаларига топширилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


