Оқтовда мушкул вазиятга тушиб қолган уч оила дипломатлар кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди
Ноябрь 05, 2026. 15:30 • 56 сония
• 127
ОҚТОВ, 5 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилган мушкул вазиятдаги ватандошларга дипломатлар томонидан тезкор равишда ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Аниқланишича, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган уч нафар аёл – Ж.У., М.Ж. ва Д.Т. муаммоларини бартараф этиш мақсадида консулхонага мурожаат қилган. Уларнинг тўрт нафар вояга етмаган фарзанди – П.К., Б.К., А.К. ва Г.К. ҳам бўлган.
Ватанга қайтишда ёрдам сўраган ҳамюртларимизнинг мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилиб, уларга зарур кўмак кўрсатилди. Юртдошларимизга ватанга қайтиш гувоҳномалари бепул расмийлаштириб берилди ва учала ҳамюртимиз фарзандлари билан бирга Ўзбекистонга қайтарилди.
Ўзбекистоннинг консуллик муассасалари хорижда қийин аҳволга тушиб қолган ватандошларга ёрдам кўрсатишда давом этмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси